Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ўзбекнефтгаз»АЖ : суюлтирилган газ ишлаб чиқариш 109,7 фоизга бажарилди
11:48 / 2024-07-22

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов ушбу ташкилот томонидан 2024 йил 1-ярим йилликда амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.

Унда айтиб ўтилишича, 2024 йил 1-ярим йиллигида «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан углеводород конларини самарали ва мақсадли ишлатиш, уларда табиий газ ва суюқ углеводород хомашёси қазиб чиқаришни ошириш бўйича яхши натижаларга эришилган.   

Шунингдек, мавжуд қудуқларнинг бир маромда ишлатилишини таъминлаш ҳамда янги конлар очиш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш борасида ҳам самарали ишлар қилинган.   

– Дейлик, жорий йилнинг ўтган давр мобайнида углеводородларни қазиб чиқариш кўрсаткичларига эришиш мақсадида 43 та қудуқ бурғиланди. Устюрт ҳудудида чуқур юра қатламларининг газга истиқболлилигини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон тарихида илк бор чуқурлиги 5500-6500 метр бўлган «Қуйи Сургил» конидаги 11-сонли, «Сарижол» конидаги 1-сонли ва «Ғарбий Қуйи Сургил» конидаги 1П-сонли қудуқларда бурғилаш ишлари якуний босқичда олиб борилмоқда, – деди М.Ибодов.

Ўз навбатида, 40 та та қудуқда капитал таъмирлаш ва 20 та технологик чора-тадбир бажарилди. Жумладан, «Шўртан» конида Хитойнинг «Jereh» компанияси мутахассислари билан биргаликда 5 та кичик компрессор станцияси ишга туширилди. Конларда 4 та газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қурилиб фойдаланишга топширилди.Табиий газ узатиш барқарорлигини таъминлаш учун газ транспорт тизимида 56,4 км. газ қувури ётқизилди..   

Тадбирда ахборот хизмати раҳбари ишлаб чиқариш таҳлилига ҳам урғу берди. Унга кўра, 846,7 минг тонна углеводород хомашёси қайта ишланиб, 525,9 минг тонна автобензин, 307,6 минг тонна дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилган. «GTL» дизель ёнилғиси 184,3 минг тонна, 98,3 минг тонна авиакеросин ва шундан «GTL» керосини 50,9 минг тонна ва «GTL» нафта 121,5 минг тоннадир.   

Таъкидланганидек, жорий йил январь-июнь ойларида 333,3 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиб, прогноз 109,7 фоизга бажарилган.  

Н.Зиёдуллаева, ЎзА