“Ўзбекнефтгаз“ – “Schlumberger”: ҳамкорлик бўйича шартномалар имзолаш учун тайёргарлик кўрилмоқда
“Ўзбекнефтгаз“ АЖ халқаро ҳамкорлик доирасида нефть ва газ саноатида стратегик аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишни давом эттирмоқда.
Яқинда компания раҳбарияти АҚШнинг “Schlumberger” компаниясининг рақамлаштириш ва интеграция (D&I) дивизиони катта вице-президенти билан учрашиб, FMA ва MSA шартномаларининг якуний келишуви юзасидан музокаралар ўтказди.
Унда келишувни имзолаш учун зарур ташкилий ва процессуал масалалар ҳамда тайёргарлик ишларини мувофиқлаштириш муҳокама қилинди.
Шунингдек, шартнома доирасидаги вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш мақсадида мутахассисларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Жамият ахборот хизматига кўра, мазкур келишувнинг амалга оширилиши томонлар ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши, саноатда самарадорликни ошириш ва илғор технологияларни жорий этишга замин яратади.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА