Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекнефтгаз” АЖ замонавий технологияларни жорий этиш бўйича амалий натижаларга эришмоқда
17:58 / 2025-10-13

Тошкентда “Ўзбекнефтгаз” АЖда “S&P Global Ratings” агентлиги ва “UzAssets” АЖ вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда компаниянинг ривожланиш стратегияси ва амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, углеводородларни қазиб чиқариш ва қайта ишлашни кенгайтириш, молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланиш тамойиллари асосида ESG мақсадларига эришишга ҳам эътибор қаратилди.

Таъкидланганидек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ миллий энергетика соҳасида етакчи ва мамлакат иқтисодиётида муҳим ўринга эга. Компания замонавий технологияларни жорий этиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва ресурслардан самарали фойдаланиш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратаётир. Бухоро НҚИЗда модернизация ишлари изчил давом этмоқда, “Uzbekistan GTL” заводи эса тўлиқ қувватда барқарор ишламоқда. Молиявий кўрсаткичлар ижобий ўсишда бўлиб, ишлаб чиқариш ҳажмлари ошяпти.

Жамият ахборот хизматига кўра, компания “UzAssets” билан ҳамкорликда трансформация жараёнларини рақамлаштириш ва оптималлаштириш, замонавий корпоратив бошқарув стандартларини жорий этиш ишларини амалга оширмоқда. ESG тамойиллари доирасида углерод чиқиндиларини камайтириш, энергия самарадорлигини ошириш ва барқарор ривожланишга содиқлик ҳамда узлуксизлик асосий мақсадлардан ҳисобланади.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА