“Ўзбекнефтгаз” AЖ фаолиятига мос бўлмаган корхоналарнинг улуши Давлат активларини бошқариш агентлигига топширилди
“Ўзбекнефтгаз” AЖни молиявий соғломлаштириш ва харажатларни қисқартириш мақсадида 2020 йил 25 ноябрда акциядор – оддий акцияларнинг ягона эгаси томонидан “Ўзбекнефтгаз” AЖ асосий фаолиятга мос бўлмаган активлардан келгусида самарали фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ушбу қарорга мувофиқ “Яккабоғ Воҳа Текс”, “Карбонам”, “Нефтгазтранссервиc” ва “Muruvvat-Teks” МЧЖлар устав капиталларидаги улушлар “Ўзбекнефтгаз” AЖ устав капиталидаги давлат улушини активларнинг баланс қийматига камайтириш ҳисобига Давлат активларини бошқариш агентлигига топширилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида” Қонунининг 20-моддасига асосан юқоридаги улушларга бўлган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар 2021 йил 11 январдан Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
ЎзА