Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси халқаро анжуманда иштирок этди
10:03 / 2025-11-19

Нефть-газ саноати миллий иқтисодиётнинг энг стратегик тармоқларидан бири ҳисобланади. Бу соҳада технологик янгиликларни жорий этиш, рақамлаштириш ва сунъий интеллектдан фойдаланиш ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда хавфсизликни таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Шу нуқтаи назардан, яқинда Нидерландиянинг Гаага шаҳрида бўлиб ўтган 33-йиллик “Honeywell Users Group (HUG) EMEA” конференцияси нафақат замонавий технологияларни кузатиш, балки уларни миллий амалиётга интеграция қилиш ва ҳамкорлик имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этди.

Американинг "Honeywell" компанияси таклифига биноан “Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси мазкур конференцияда иштирок этди.

 Тадбир нефть-газ саноатида технологик ўзгаришларни амалга ошириш, барқарор ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва илғор рақамли ечимларни қўллаш масалаларига бағишланди. Унда рақамлаштириш, сунъий интеллект ва хавфсизликка қаратилган инновациялар, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, операция хатарларини камайтириш ва активларни оптималлаштиришда сунъий интеллект ҳамда рақамли эгизаклар (digital twins) технологиялари таҳлилига алоҳида эътибор қаратилди.

“Honeywell” экспертларига кўра, икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш амалий натижалар беради. Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖда рақамли трансформация жараёнлари изчил амалга оширилмоқда. Қазиб чиқариш ҳажмини ошириш, бизнес жараёнларини автоматлаштириш, аналитик тизимларни ривожлантириш ҳамда операция жараёнларида шаффофликни кучайтириш мақсадида сунъий интеллект билан боғлиқ лойиҳалар босқичма-босқич жорий этиляпти.

Жамият ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳамкорликни давом эттириш мақсадида жорий йил ноябрь ойи охирида Тошкент шаҳрида "Honeywell" мутахассислари иштирокида қўшма семинар ўтказилиши режалаштирилган.

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА