Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбеккосмос агентлиги ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
18:47 / 2022-02-05

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ҳамда Франция Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, мамлакатимизда космик фаолият соҳасини янада ривожлантириш мақсадида Франциянинг етакчи олий таълим муассасаларида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.  



Самимий мулоқот шаклида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбеккосмос агентлиги Бош директори Шуҳрат Қодиров Франция Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аурелия Бушез хонимга Космик тадқиқотлар миллий маркази (CНEС) ҳамда “Airbus Defence and Space” билан ҳамкорликнинг бугунги ҳолати юзасидан маълумот берди. 



Жумладан, “Airbus Defence and Space” ва Ўзбеккосмос агентлиги томонидан пилот лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилаётганлиги ҳақида хабар берди.

Ўз навбатида, Аурелия Бушез хоним Франциянинг Thales, Eutelsat каби етакчи компаниялари ҳам Ўзбеккосмос агентлиги билан ишлашга қизиқиш билдираётгани ҳақида маълум қилди.

Ф.Яҳёев,
ЎзА