Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекконцерт" фаолияти таҳлил этилди
12:16 / 2021-08-15

“Ўзбекконцерт” давлат муассасасида Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда муассаса ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятининг ярим йиллик якунлари чуқур танқидий таҳлил қилинди.

Б.Аҳмедов айни пайтда муассаса олдида турган муҳим вазифалар ижроси юзасидан ҳудудий бўлимларнинг сусткашликларга йўл қўяётганлигини таъкидлаб, ўз вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашган ходимлар билан боғлиқ масалаларга аниқ ечим топиш ҳақида муассаса раҳбариятига зарур кўрсатма ва топшириқлар берди.

Шунингдек, йиғилиш давомида мустақиллигимизнинг 30 йиллигига тайёргарлик жараёнлари, лицензия бериш масаласи, доимий равишда устоз-шогирд анъаналари асосида маҳорат сабоқларини ташкил этиб бориш, янги ижод намуналарини яратиш борасида шоир — бастакор —хонанда ижодий учлигининг ҳамкорлигини таъминлаш, ёш ижодкорлар билан ишлаш каби масалалар юзасидан ҳудудий бўлимлар ҳисоботлари кўриб чиқилиб, жиддий таҳлил қилинди.

Йиғилиш якунида иш фаолияти мутлақо қониқарсиз, деб топилган раҳбар-ходимларга тегишли чоралар кўрилиб, йиғилиш иштирокчиларига келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб берилди. Бу ҳақда мазкур тузилма ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Н.Усмонова, ЎзА