Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбеккўмир” АЖ 2025 йилда 7,137 миллион тонна кўмир қазиб олди
12:08 / 2026-01-19

Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 105,5 фоизни ташкил этади. Хусусан, “Ангрен кўмир кони” филиали 5,915 миллион тонна, “Апаратак кўмир кони” филиали 1,161 миллион тонна, шахта усулида қазиб олиш эса 61 минг тонна кўмир етиштирган.

Шунингдек, йил давомида 35,804 миллион метр куб кон усти қопламаси очилди. Бу эса  2024 йилга нисбатан 127,4 фоиз кўп демакдир.

Жамият ахборот хизмати раҳбари Неъмат Душаевнинг сўзларига кўра,  ташкилот ўтган йилда истеъмолчиларга 6,268,8 минг тонна кўмир етказиб берди. Улар орасида аҳолига 1,639,3 минг тонна, бюджет ташкилотларига 669,7 минг тонна, иссиқлик электр станцияларига 2,918,3 минг тонна, биржа ва тўғридан-тўғри шартномалар орқали 1,039,9 минг тонна. Шунингдек, 468,8 минг тонна каолин ҳам қазиб олинган, бу эса 2024 йилга нисбатан 113,6 фоизни ташкил этади.

– 2025-2026 йил куз-қиш мавсуми учун республика бюджет ташкилотлари ва аҳолига 2,1 миллион тоннадан ортиқ маҳаллий кўмир етказиб бериш режалаштирилган. Мавсум бошидан буён “Кўмир таъминот” МЧЖ республика ҳудудий омборларига 2,168,521 тонна ёқилғи қабул қилинган. Шу вақт ичида аҳолига 1,433,000 тонна, бюджет ва давлат-хусусий шериклик ташкилотларига 657,1 минг тонна тарқатилди. Кўмир тақсимоти mycoal.uz портали орқали амалга оширилмоқда. Жорий мавсумда 9,500 дан ортиқ бюджет ташкилоти ва 1,5 миллиондан ортиқ аҳоли хонадонларидан аризалар қабул қилинди, – деди Неъмат Душаев.

Шунингдек, ҳозирда аҳоли ва бюджет ташкилотлари учун қўшимча кўмир етказиб бериш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Шу мақсадда “Кўмир таъминот” МЧЖга қарашли 111 та республика ҳудудий кўмир омбори ва шохобчаси ишлаб турибди. Бугун, яъни 19 январь ҳолатига кўра,  омборларда 77,965 тонна захира мавжуд.

Н.Зиёдуллаева,  

ЎзА