Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонннинг келажак лидерлари
21:17 / 2022-04-27

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали, Ўзбекистон ёшлар агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси, Навоий давлат педагогика институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси ва Навоий вилояти “Келажак лидерлари” клуби томонидан “Янги Ўзбекистоннинг зaмонaвий лидерлaри” мавзусида илмий конференция ўтказилди.

Унда “Янги Ўзбекистон ёшлари – учинчи Ренессанс пойдевори”, “Замонавий лидер қиёфаси ва бошқарув стратегияси” мавзуларида сўз юритилиб, мамлакатимизда ёшлар учун барча шароит ва имкониятлар яратиб берилаётганлиги, давлат ва жамият бошқарувига ёш кадрларни кенгроқ жалб этиш, уларни келгусида масъул раҳбарлик лавозимларига тайёрлаб боришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

2021 йилнинг 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан ўтказилган Ёшлар форумида Президентимиз томонидан иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари – “Келажак лидерлари” ни шакллантириш ташаббуси илгари сурилган эди. Айни пайтда Навоий вилоятида ҳам бошқа ҳудудларда бўлгани каби “Келажак лидерлари” клуби ўз фаолиятини амалга ошириб келмоқда. Ўтган давр мобайнида клубнинг 10 нафар аъзоси турли лавозимларга тайинланди, 3 нафари “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, янги авлод захира кадрларини шакллантириш мақсадида Навоий давлат педагогика институтида “Ёш лидерлар клуби” ташкил этилди. Бугун иқтидорли, шижоатли, ташкилотчи ва ташаббускор ёшлар орасидан танловлар орқали саралаб олинган 330 нафар ёшлар маҳаллаларда ёшлар етакчилари сифати самарали меҳнат қилмоқда.

Илмий конференция ижтимоий-гуманитар ва аниқ фанлар соҳасидаги илмий тадқиқотлар шўъбаларида ўз ишини давом эттирди. Унда ёшлар томонидан тақдим этилган 100 га яқин мақолалар муҳокама этилиб, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Конференцияда фаол иштирок этган ёшлар ташкилотчилар томонидан сертификатлар билан тақдирланди.

Абдували Бўриев, ЎзА