French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг ёш, ташаббускор шифокорлари учун янги ғоя ва таклифлар майдони яратилди
10:05 / 2021-11-24

Президентимиз тиббиёт соҳасини халқимизни рози қиладиган тизимга айлантириш бўйича олдимизга жуда катта вазифаларни қўйган.

Буларни тўлақонли рўёбга чиқариш, соҳада ўз ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этиш учун янги ғоя ва ташаббуслар, креатив ёндашувлар ниҳоятда зарур.

Бу борада Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётган, жамиятдаги янгиланишлар жараёнида фаол иштирок этиб, долзарб масалаларни дадил кўтариб чиқаётган ёш шифокорлар куч-ғайрати, азму шижоатига суянамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Янги Ўзбекистон шифокорлари” платформаси тиббиёт соҳасининг ана шундай фаол ва ташаббускор ёш вакилларини бирлаштириш мақсадида яратилди.

Янги платформа нафақат юртимиз, балки дунёнинг исталган ҳудудида яшаб, меҳнат қилаётган 45 ёшгача бўлган шифокор ватандошларимиз учун мўлжалланган. У орқали мамлакатимиз тиббиёти олдида турган долзарб масалалар ва уларнинг ечимлари бўйича янги ғоя, таклиф ҳамда ташаббуслар қабул қилиниб, соғлиқни сақлаш тизими ривожига бағишланган илмий-амалий конференцияда муҳокама этилади.

Шунингдек, энг яхши ғоя ва таклифлар берган ёш шифокорлар вазирлик истиқболли кадрлар захирасига киритилади.

М.Қосимова, ЎзА