French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг яна бир халқаро рейтингдаги ўрни 17 поғонага кўтарилди
16:31 / 2024-11-28

Жаҳон банкининг Статистика фаолияти самарадорлиги рейтингида 2023 йил якунларига кўра мамлакатимиз 17 поғонага кўтарилиб, 217 давлат орасида 62-ўринни эгаллади. Сўнгги беш йилда эса юртимиз ушбу индексда 80 поғонага кўтарилди.

Статистика фаолияти самарадорлиги рейтингида Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида 4-ўринга кўтарилган.

Мазкур индекс мамлакатимизнинг статистик салоҳияти, эришаётган ютуқларини ва миллий статистика тизимини ривожлантириш борасида олиб бораётган ислоҳотлар натижаларини акс эттиради.

Айтиб ўтиш керакки, бу давлат бошқарувини самарали ташкил этиш, иқтисодий барқарорлик ва ижтимоий фаровонликни таъминлаш, фуқаролар ва халқаро ҳамкорлар учун очиқ, шаффоф ва самарали муҳит яратишга қаратилган тизимли ислоҳотлар натижасидир.

Бу борада Президент Шавкат Мирзиёев Сенатнинг биринчи ялпи мажлисида ўз фикрларини билдириб, кейинги йилларда кенг кўламли демократик ислоҳотлар туфайли Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни яхшиланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Бу борада Сенат Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши мутасадди вазирлик ва идораларни жалб этган ҳолда устувор халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатимизнинг ўрнини яхшилашда мақсадли кўрсаткичларга эришиш доирасида амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб бормоқда. Аниқланаётган камчиликлар ўз вақтида бартараф этиб борилмоқда.

Илғор халқаро тажрибалар асосида давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва ташаббуслар ишлаб чиқилмоқда. Натижада халқаро рейтинг ва индексларда ижобий кўрсаткичлар кузатилмоқда.

Хусусан, миллий статистика тизимига сифатни бошқаришнинг илғор тизимлари жорий этилди. БМТ БРМ глобал индикаторлари асосида Миллий БРМ индикаторлари шакллантирилди ва доимий эълон қилиб борилди. Миллий ва хорижий фойдаланувчилар учун расмий статистика маълумотларининг максимал даражада очиқлиги ва шаффофлиги таъминланди.

Шу жумладан, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиб бориш кўрсаткичлари халқаро статистик тўпламларда ва маълумотлар базаларида акс эттирилди. Ўзбекистонда миллий ҳисоблар замонавий тизими амалиётга тўлиқ жорий этилди. Булар 2023 йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг ушбу индексда кўтарилишига хизмат қилган омиллар ҳисобланади.

Н.Абдураимова, ЎзА