Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг хотин-қизлар борасидаги давлат сиёсати юқори баҳоланди
11:00 / 2022-09-08

Бугун парламентаризм тобора ривож топаётган бир даврда дунёдаги нуфузли ташкилотлардан бири ҳисобланган Парламентлараро Иттифоқ дунёда демократик жараёнларнинг ривожланишига, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Мазкур халқаро тузилма хотин-қизлар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш, гендер тенгликни таъминлаш ҳамда миллий парламентларнинг мамлакатларнинг барқарор ривожланишини таъминлашдаги ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда бу йўлда янада кучли, инклюзив бўлишига хизмат қилаётир. 

Айниқса, парламентлараро Иттифоқнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган стратегик режасини амалга ошириш натижасида сўнгги 5 йил ичида дунёда аёл-парламентарийлар сони 23,4 фоиздан 26 фоизга ўсгани эътиборга молик. 

Шу йилнинг 8-9 сентябрь кунлари мамлакатимиз тарихида илк марта Ўзбекистон Парламентлараро Иттифоққа аъзо давлатлар аёл раҳбарларининг саммитига мезбонлик қилмоқда. 

Тошкент саммитида БМТ, Парламентлараро Иттифоқ ва унга аъзо мамлакатлар парламентлари палаталарининг аёл-спикерлари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеяси каби халқаро ташкилотлар раҳбарлари, 17 давлатдан 120 дан ортиқ парламент вакиллари иштирок этмоқда. 

Мазкур муҳим тадбир иштирокчилари орасида Бахрайн Вакиллар Кенгаши Раиси (Спикери) Фавзия Зайнал хоним бошчилигидаги делегация вакиллари ҳам бор. 

Зайнал хоним ва бошқалар дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги парламентларида фаолият юритаётган аёл депутат ва сиёсатчиларини бир нуқтага бирлаштирадиган саммитнинг навбатдагиси айнан Тошкентда ўтказилаётганини юқори баҳолади. 

Айниқса, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, улар учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитини яратиб бериш, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўзига хос тажриба шаклланганига алоҳида эътибор қаратди. 

Айтиш жоизки, саммит иши "Пандемиядан кейин глобал тикланишга тўсқинлик қиладиган хавфларни бартараф этиш” ҳамда "Технологиялар билан боғлиқ хавфларнинг олдини олиш ва технологиялар оламида инсон ҳуқуқлари ҳамда гендер тенгликни ҳимоя қилиш” мавзуларидаги иккита сессия доирасида ташкил этилади. 

Саммит доирасида тенглик, инклюзивлик ва атроф-муҳит муҳофазасига асосланган барқарор ривожланиш нуқтаи назаридан иқтисодиётни тиклаш, қизлар ва аёллар, шу жумладан, репродуктив саломатлик соҳасидаги заифликни камайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар ҳамда пандемиядан кейин иқтисодиётни тиклаш бўйича энг илғор амалиётлар муҳокама қилинади. 

Шунингдек, рақамли иқтисодиёт ва меҳнат соҳасида технологик инновацияларни рағбатлантириш каби масалалар ҳам кўриб чиқилади. 

Мавлуда ХЎЖАЕВА, 
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси
ЎзА