Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг халқаро олимпиадага тайёргарлиги кўздан кечирилди (+видео)
21:12 / 2026-02-12

38-халқаро информатика олимпиадаси жорий йил 9-16 август кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Унда 100 га яқин давлатдан 400 га яқин энг иқтидорли ўқувчилар, шунингдек, юзлаб мураббийлар, жамоа сардорлари, қўмита аъзолари вa халқаро экспертлар иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақа доирасида маданий дастурлар, семинар-тренинглар вa халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган учрашувлар ҳам ташкил этилади.

Ушбу нуфузли тадбир доирасида Ўзбекистоннинг тайёргарлик жараёнларини баҳолаш вa халқаро стандартларга мувофиқлигини кўздан кечириш мақсадида Халқаро информатика олимпиадасининг қўмиталари аъзолари 9-13 февраль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб, тайёргарлик йиғилишини ўтказмоқда.

Йиғилишда Швейцария, Германия, Италия, Польша каби 15 та давлатдан 18 нафар халқаро ташкилий, илмий вa техник қўмита аъзолари иштирок этмоқда. Улар орасида Халқаро Информатика Олимпиада тарихида кўп йиллар давомида фаолият юритиб келаётган тажрибали профессорлар, масала тузувчилар, техник тизимлар бўйича етакчи мутахассислар ҳамда олимпиадаларни ўтказиш бўйича халқаро экспертлар мавжуд.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/osLH70ekFh4" title="O`zbekistonning xalqaro olimpiadaga tayyorgarligi ko`zdan kechirildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Зиёвуддин Нуриддинов, Ойбек Давронов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА