Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг учта олийгоҳи QS Барқарор ривожланиш рейтингида Топ-1000 таликдан жой олди
16:14 / 2025-11-19

Ҳар қандай ривожланган мамлакатнинг тараққиёт йўлига назар солинса, ислоҳотларининг асосини таълим-тарбия ташкил этади. Шунинг учун ҳам сўнгги йилларда юртимизда ушбу тизим тобора такомиллашмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, таълим масканлари кўпайиб, толиби илмлар сони ҳам ошмоқда. Шунингдек, юртимиздаги олий таълим муассасаларининг халқаро миқёсда рейтинглари ҳам барқарор ўсиб бормоқда.

Олий таълим соҳасидаги нуфузли халқаро агентлик – QS Quacquarelli Symonds 2026 йил учун “QS Sustainability Rankings 2026” натижаларини эълон қилди.

Мазкур рейтингга дунёнинг қарийб икки мингта университети қаторида Ўзбекистоннинг ҳам 9 та олий таълим муассасаси киритилди. Қувонарлиси, уларнинг учтаси Топ-1000 талик рўйхатда қайд қилинган.

Топ-1000 талик рўйхатдан Ўзбекистоннинг қуйидаги ОТМлари ўрин олди:

1.“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети – 874-ўрин.

2.Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 951-ўрин.

3.Ўзбекистон Миллий университети – 970-ўрин.

Таъкидлаш жоизки, улар орасида бир қатор университетлар ўтган йилги кўрсаткичларини яхшилаган бўлса, айримлари рейтингга биринчи маротаба киритилди.

Шербек Исломов,

ЎзА