Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва жозибадорлиги тарғиб қилинмоқда 
16:48 / 2024-10-21

Ўзбекистон иқтисодиётида туризмни стратегик даражага кўтариш, ички туризм хизматларини диверсификация қилиш ва ҳажмини кескин кўпайтириш, фуқароларни мамлакатимизнинг туризм салоҳияти билан таништириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, тақдим этилаётган туризм хизматлари сифатини яхшилаш ва жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини ошириш, туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча имкониятлар яратиш, замонавий хизматлар инфратузилмасини жадал ривожлантириш, шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш ва уларнинг даромад манбаини кенгайтириш борасида Туризм қўмитаси томонидан Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари асосида мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.

Туризм қўмитаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, жорий йилнинг ортда қолган даври мобайнида мамлакат туризми салоҳиятини хорижда кенг тарғиб этиш ва ички туризм оқимини ошириш мақсадида хорижий ва маҳаллий телекомпаниялар ва интернет платформалари билан ҳамкорликда қатор лойиҳаларга қўл урилди. Хитойнинг “Ctrip.com” компанияси билан ҳамкорлик ўрнатилиб, “Ctrip.com” интернет платформаси орқали Ўзбекистон туризм салоҳияти кенг тарғиб қилинмоқда. 

“Voyage Prive” компанияси тижорий ҳамкорлик шартлари асосида ўзининг платформа имкониятларидан ва кенг аудиториясидан фойдаланган ҳолда Франция, Италия, Испания ва Буюк Британия давлатларида PR -компанияларини ташкил этиш ва туристлар оқимини Ўзбекистонга йўналтириш бўйича ҳамкорликка эришилди. “Ўзбекистон меҳмондўстлиги ва жозибадор манзилларини инновацион видеороликлар орқали кашф қилиш” лойиҳаси бўйича Германиянинг “World Media” компанияси билан ҳамкорлик қилинмоқда. Лойиҳа доирасида “Blue Sky” эксклюзив телевизион саёҳат дастурида энг машҳур немис сайёҳлик бошловчиси Кай Пäтзманн билан “Sky one” платформасида дебют кўрсатув эфирга узатилади. 

Шунингдек, дунё бўйлаб умумий аудиторияси 2,5 миллиарддан ортиқ бўлган Британиянинг “BBC” ва “Wanderlust” компаниялари, Европанинг “Euronews”, АҚШнинг “Amadeus” рақамли онлайн платформаси билан қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Қайд этилишича, Бирлашган Араб Амирликларининг “Holiday factory” сайёҳлик компанияси ва “Visa Fasilitation Servises Global” (VFS Global) маъмурияти, “Numa GmbH” компанияси, марказий Европанинг уч давлати Германия, Австрия ва Швейцарияга тегишли “Best in Travel 2024” лойиҳаси орқали Ўзбекистонда туризм соҳасини янада ривожлантириш ва туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, “EVERCOM” хизматидан фойдаланган холда Испаниядаги туризм соҳасидаги профессионал харидорларни жалб қилиш, ATOR – Россия туроператорлари уюшмасининг рақамли онлайн платформаси орқали ҳар ой мақолалар ва баннерларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва жозибадорлигини тарғиб қилишга доир лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди. 

Республиканинг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш ва туристлар оқимини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 28 та хорижий давлатдаги дипломатик ваколатхоналарига маблағ ажратилди. Бундан ташқари жорий йилнинг 10 ойи давомида 14 та халқаро туризм ярмаркасида миллий туризм стенди ва тадбиркорлик субъектлари иштироки таъминланди. Буюк Британия, Малайзия ва Тожикистон давлатларида Қўмита томонидан маданий тадбирлар ташкил этилиб, мамлакатимизнинг гастрономик туризм имкониятларига доир тақдимотлар ўтказилди. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА