Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг тинчликпарвар ва очиқлик сиёсати (+видео)
15:58 / 2023-11-03

Маълумки, 2-3 ноябр кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон раислигида ўтаётган ушбу йиғилишда мамлакатимиз президенти бир қанча ташаббусларни илгари сурди. Жумладан, Фаластин – Исроил масаласида ташкилотнинг якдил бир нуқтаи назарни илгари суришликни таъкидлади. Шу ва бошқа халқаро майдондаги воқеалар хусусида Тошкент Давлат Шарқшунослик Университети кафедра мудири, шарқшунос олим Шавкат Икромов билан суҳбатлашамиз. 

- Дастлаб, Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда ва унда давлатимиз раҳбари ҳам иштирок этмоқда бу ҳақида сизнинг фикрингизни билмоқчидим.

- Туркий давлатларнинг иттифоқлашуви, интеграциялашуви бу аслида янги бир ходиса эмас. Туркий халқлар азалдан бирлашувга, иттифоқлашувга ва турли масалалар бўйича кенгашиб, якдил бир ҳулосаларга келишга ҳаракат қилиб келишган. Лекин, тарихдаги турли даврларда бунга тўсиқлар ҳам бўлган. Ҳусусан, Совет Иттифоқи мавжуд бўлган йилларда туркий давлатларнинг ўзаро иттифоқлашуви учун, ўзаро маслаҳатлашуви учун реал имкониятлар бўлмаган. Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг туркий давлатларнинг кўпчилиги, ҳусусан, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон каби мустақил туркий тилли давлатлар дунё сиёсий харитасида пайдо бўлганидан кейин ҳам Туркия ва туркий давлатлар ўртасидаги муносабатларда жараёнлар силлиқ кечмади. Кўплаб ўзига хос жиҳатлар бўлди, таъсир кўрсатувчи факторлар бўлди ва бу интеграция жуда бир фаол кўринишга чиқмади. 2016 йил Шавкат Мирзиёев Президент этиб сайланганидан сўнг Ўзбекистонда бошланган очиқ, конструктив сиёсат, энг аввало, қўшнилар билан яқин ҳамкорликнинг ўрнатилиши, дунёдаги интеграция жараёнларига янгича импульс берган...

- Ҳозирги кунда дунё ҳамжамияти тинчликни таъминлаш борасида кўплаб саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда. Ўзбекистон ҳам тинчликсевар мамлакат. Тинчлик бор жойда тараққиёт ҳам таъминлаб берилади. Яқин Шарқ ҳақида тўхталиб ўтдингиз. Яқин Шарқдаги можароларни қандайдир ечимлари борми? Ихтилофларнинг келиб чиқиш сабаблари нималардан иборат эди? Шу ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/FM_H2GhucuI" title="Ўзбекистоннинг тинчликпарвар ва очиқлик сиёсати" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

- БМТ қарори билан 1947 йилда икки давлат тузилиши бўйича келишувга эришилганди. Яҳудийлар ва араблар давлати тузилиши бўйича келишув бўлганди. Яҳудийлар ва араблар яшайдиган давлатни тузиш бўйича БМТ қарори бор эди ва бу қарорга кўра 1948 йилда Исроил давлати ташкил топди. Афсуски, араблар яшайдиган давлат ташкил топа олмади...

Қизиқарли суҳбатнинг давоми видеода батафсил тўхталиб ўтилган.

Санжар Тошпўлатов

Ёқубжон Мелибоев (видео), ЎзА