Ўзбекистоннинг ташқи савдо кўрсаткичлари ошиб бормоқда
2025 йил январь–ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 72,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 миллиард долларга ёки 21,8 фоизга ошган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Ҳисобот даврида экспорт ҳажми 30,9 миллиард долларни ташкил этиб, 26,2 фоизга ўсди. Импорт эса 41,9 миллиард долларга етиб, 18,7 фоизга кўпайди.
Бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг 210 та мамлакати билан савдо алоқаларини олиб бормоқда. Ташқи савдо айланмасида энг юқори улуш Хитой (20,1 фоиз), Россия (16,2 фоиз), Қозоғистон (6 фоиз), Туркия (3,7 фоиз) ва Корея Республикаси (2,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келмоқда.
Ҳамроз Баянов, ЎзА