Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг Швециядаги янги элчиси Стокгольмда
11:10 / 2024-10-16

Раҳматулла Нуримбетов Ўзбекистоннинг Швециядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. У бугун тунда Стокгольмга етиб борган.

2023-2024 йиллари мамлакатимиз ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган 47 ёшли бу дипломат Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти (ҳозирги ТДШУ) ва Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Сиёсий фанлар доктори (DsC) даражасига эга.

Меҳнат фаолиятини Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида бошлаган. 2003 йилдан буён ТИВ тизимида фаолият кўрсатмоқда. Хусусан, марказий бошқарув аппарати, шунингдек Германия ва Испаниядаги элчихоналарда турли лавозимларда ишлаб, ташқи ишлар вазири ўринбосари даражасигача кўтарилган. 2018-2024 йилларда Ўзбекистоннинг ШҲТ ишлари бўйича миллий координатори вазифасини бажарган. Немис, испан ва инглиз тилларини билади.

Раҳматулла Нуримбетов 2022-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонасига раҳбарлик қилган Нодир Ғаниев ўрнига тайинланди.

ЎзА