Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги Тожикистон матбуотида кенг ёритилмоқда
11:59 / 2022-04-30

Жаҳон матбуоти Ўзбекистон ҳақида

Тожикистоннинг “Avesta” ахборот агентлиги сайтида эълон қилинган “Ўзбекистон элчиси мамлакатнинг ШҲТдаги фаолияти ҳақида гапирди” сарлавҳали материалда мамлакатимиз элчихонасида бўлиб ўтган сиёсий тадбир кенг ёритилган.

Муаллиф мамлакатимизнинг 2021-2022 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида амалга оширилаётган муҳим ислоҳотларга эътибор қаратади. Масалан, сўнгги беш йил давомида ШҲТ даражасида Ўзбекистон томонидан 50 га яқин долзарб ташаббус илгари сурилганини ёзади.

Avesta” мухбири дипломатик ваколатхонада ўтган давра суҳбати чоғида Тожикистондаги элчимиз Эргаш Шоисматов урғу берган бошқа кўплаб масалаларни ҳам шарҳлаган:

– Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида маъруза қилганди. Ўшанда савдо-иқтисодий, сармоявий ва саноат кооперациясини чуқурлаштириш, транспорт-коммуникация тизимини боғлаш, қамбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилиш вазифаси белгаиланган.

Ахборотда, шунингдек, ШҲТ майдонида кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш мақсадида 2023-2027 йилларга мўлжалланган Комплекс дастур ва Қўшма ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилаётганига алоҳида аҳамият берилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон раислиги доирасидаги ШҲТ саммити Самарқанд шаҳрида сентябрь ойида бўлиб ўтади.

Б.Худойбердиев,

ЎзА