Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг Қатардаги элчиси ички ишлар вазири билан учрашди
18:17 / 2024-03-28

Ўзбекистоннинг Қатар Давлатидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ашраф Ходжаев ушбу мамлакат ички ишлар вазири Абдулазиз бин Файсал бин Муҳаммад Ол Соний билан учрашув ўтказди.

Мезбон мулозим икки давлат раҳбарлари ўртасида ўрнатилган яқин дўстлик ўзаро муносабатни мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётганини таъкидларкан, Қатар томони Ўзбекистоннинг ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликни бундан кейин ҳам мустаҳкамлашга тайёрлигини маълум қилди.

Ташриф доирасида 2023 йил 2 октябрь куни Доҳада Ички ишлар вазирликлари ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандуми ижросини таъминлаш муҳимлиги қайд этилди.

Абдулазиз бин Файсал бин Муҳаммад Ол Соний, шунингдек, Ўзбекистон томонини жорий йил октябрь ойида ушбу араб мамлакати пойтахтида бўлиб ўтадиган миллий хавфсизлик бўйича “Milipol Qatar” кўргазмасига таклиф қилди.

Мазкур тадбир ўзаро шерикликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Азиза Алимова, ЎзА