Ўзбекистоннинг мебель маҳсулотлари экспорти 1,1 миллион долларга ошган
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига, Ўзбекистон 16 та хорижий давлатларга қиймати 2,6 миллион долларга тенг бўлган мебель маҳсулотларини экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,1 миллион долларга кўп.
Ўзбекистон жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида Қозоғистонга 1,0 миллион, Қирғизистонга 778,3 минг, Тожикистонга 389,5 минг, Россияга 160,8 минг, Сингапурга 116,0 минг долларлик мебель маҳсулотларини экспорт қилинган.
Мебель маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган ҳудудларга Тошкент шаҳри, Тошкент, Андижон, Наманган вилоятлари киритилган.