Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида амалга оширилган ишлар 2023 йилда янада жадаллаштирилади
13:42 / 2022-12-29

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича музокаралар гуруҳи раҳбари Бадриддин Абидов Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Ўзбекистондаги доимий вакили Кевин Росс билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида амалга оширилган ишлар ва 2023 йилда ушбу жараённи жадаллаштириш бўйича амалга ошириладиган устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида бўлиб ўтган суҳбат чоғида ЖСТ билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия аъзолари, Музокаралар гуруҳи ва 10 та алоҳида йўналишлар бўйича тузилган ишчи гуруҳлар фаолиятининг жорий натижалари кўриб чиқилди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг мувофиқлаштируви остида Ташкилотга аъзо давлатлар томонидан сўралган барча зарур ҳужжатларни тайёрлаш жараёнида уларнинг тезкор саъй-ҳаракатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ЖСТга кириш жараёнида техник ёрдам дастурларини амалга ошириш доирасида донор давлатлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги таъкидланди. Улар иштирокида сўнгги 3 йил давомида 250 дан ортиқ тренинг ва семинарлар ташкил этилди. Ташкилотга аъзо бўлишнинг иқтисодиётнинг турли тармоқларига таъсири бўйича тадқиқотлар олиб борилди.

Халқаро валюта жамғармасининг доимий вакили Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини янада илгари суриш учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини айтиб ўтди.  

ЎзА