Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси вафот этди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Фен вафот этганини чуқур қайғу билан маълум қилди.
В.Фен бутун умрини Ватанимиз равнақи йўлида хизмат қилишга бағишлаган атоқли давлат арбоби, спорт устаси ва профессионал дипломат эди. У 25 йил давомида давлатимизнинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонасини бошқариб, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди. Виталий Васильевичнинг кўп йиллик фаолияти икки мамлакат муносабатлари тарихида ўчмас из қолдирди.
Виталий Фен “Фидокорона хизматлари учун” ва “Меҳнат шуҳрати, шунингдек Жанубий Кореянинг “Gvangxva” ” орденлари билан тақдирланган.
ЎзА