Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг ижтимоий сиёсати АҚШ матбуоти диққат марказида
17:15 / 2022-04-19

Америка Қўшма Штатларида нашр қилинадиган «Eurasianet» журналида мамлакатимизнинг васийлик ва ҳомийлик тизимидаги ислоҳотларга бағишланган “Ўзбекистон: Меҳрибонлик уйлари давлат назорати остида тарқатилди” сарлавҳали мақола чоп этилди.

Меҳрибонлик уйидан асраб олинган болаларга ғамхўрлик Фарғона вилоятида яшовчи Валиевлар оиласи мисолида очиб берилгани эътиборга лойиқдир. 

Нашрнинг ёзишича, ўтган йили Ўзбекистон Президентининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори кучга кириши билан Ўзбекистон бўйлаб бир қатор бундай муассасалар тарқатиб юборилган. “Ўзининг тўрт нафар фарзанди бўлган Валиева учун яна бешта – уч ўғил ва икки қизни асраб олиш орқали азалий орзуси ушалди”, деб ёзади нашр.  

Таъкидланишича, давлат муассасаларининг Меҳрибонлик уйларига амалий ғамхўрлиги воқеликка айланди. Ўзбекистон раҳбарияти ушбу соҳани миллий хавфсизликнинг устувор йўналиши сифатида белгилаб, болаларни Меҳрибонлик уйларидан асраб олувчи оилаларга ўтказишни назорат қилишни Миллий гвардия зиммасига юклади.  

Аскарлар болаларни тарбиялаш даврида ва уларнинг меҳнат фаолияти давомида “маънавий ҳимоячилари” бўлади. “Гвардиячилар етим бола асраб олган оилаларни ҳар ой текшириш билангина чекланиб қолмайди”, деб ёзади журнал. Бола асраб олган оилалар ойига ҳар бир бола учун 220 АҚШ доллари миқдорида ёрдам пули олишади. Болалар керакли кийим-кечак билан тўлиқ таъминланади”.  

Мақолада қайд этилганидек, Ўзбекистоннинг 12 та вилоятидан тўрттасида ва Қорақалпоғистон Республикасида етти ёшдан то балоғат ёшига етган болалар тарбияланадиган барча давлат уйлари тарқатиб юборилган.  

БМТнинг ЮНИСЕФ болалар ташкилоти деинституционализация тарафдори бўлгани ҳолда Ўзбекистонда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларни олқишлайди.  

“Бироқ, реинтеграция жараёни пухта режалаштирилган бўлиши ва бу жараён давомида болалар ҳамда уларнинг оилалари қўллаб-қувватланиши керак”, деб ҳисоблайди ЮНИСЕФ.  


ЎзА