Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг Инвестициялар бўйича қўлланмаси яратилди
14:45 / 2022-10-06

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўзининг расмий веб-сайтида Ўзбекистоннинг инвестициялар бўйича қўлланмасини эълон қилди.

Унда бўлажак инвесторлар ва ишбилармон доиралар вакиллари учун инглиз, рус ва япон тилларида маълумотлар тақдим этилган. Ҳужжат мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, иқтисодиётнинг турли тармоқларида бизнесни юритиш имкониятлари, очиқликни қўллаб-қувватлаш ва сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар ҳақида долзарб ахборотлар ва комплекс маълумотлардан иборат.

Қўлланма Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) техник ва молиявий кўмаги ҳамда Price waterhouse Coopers (PwC) компаниясининг консалтинг кўмаги остида яратилди.

Ўзбекистоннинг инвестициялар бўйича қўлланмаси илк маротаба 2022 йил 24-26 март кунлари бўлиб ўтган биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида инглиз тилида намойиш этилди. Ўшандан бери қўлланма рус ва япон тилларига таржима қилинган, шунингдек, энг сўнгги статистик маълумотлар ва бошқа долзарб янгиликлар билан тўлдирилган. Қўлланмада сармоявий муҳитнинг афзалликлари ҳақида тушунчалар берилган ва Ўзбекистонга сармоя киритишнинг бешта асосий сабаби келтириб ўтилган. Унда шунингдек, бизнесни бошлашдан тортиб, давлат-хусусий шериклик ва давлат корхоналарини хусусийлаштиришгача бўлган жараёнларда сармоя киритишнинг турли усуллари батафсил ёритилган.

Роман БОНДАРЧУК