Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан кўп қиррали ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда
12:50 / 2022-02-11

Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалар, шунингдек, минтақавий ҳамкорлик ва хавфсизликни таъминлаш йўналишлардаги икки томонлама муносабатларга оид долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Европа томони Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тасдиқланганини ҳамда мамлакатимизда барқарор ривожланиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонун устуворлиги ва фуқаролик жамиятининг ролини кучайтириш чора-тадбирларига муҳим аҳамият берилаётганини юқори баҳолади. Шунингдек, мамлакатимизда кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни илгари суриш ва амалга оширишни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. М.Схинаснинг ўтган йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган келишувларнинг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишига ўзаро содиқлик билдирилди.

Қўшма инвестициявий лойиҳалар сонини ва ўзаро савдо ҳажмини оширишни назарда тутган ҳолда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорлигини янада кенгайтириш учун улкан имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Шунингдек, минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди. Томонлар яқин келажакда ўтказилиши режалаштирилган ҳамда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган тадбирлар, жумладан, Европа Иттифоқи - Марказий Осиё саммити муҳимлигини таъкидладилар.

Учрашув якунида кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича навбатдаги тадбирлар белгиланди барча йўналишларга доир мулоқотни фаоллаштиришга келишиб олинди.

Гўзал Сатторова, ЎзА