French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг энг кучли таэквондочилари аниқланмоқда
12:00 / 2023-12-24

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида жойлашган “Алпомиш” спорт саройида таэквондо WТ бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда. Мамлакат биринчилигининг кёруги йўналишида эркаклар -58, -63, -68, аёллар эса -46, -49, -57, -73 ва +73 кг. вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Чемпионатда Омонжон Отажонов, Амирбек Тўраев, Диёрбек Тўхлибоев, Дилноза Тангирова, Зарнигор Ҳусниддинова, Мадина Мирабзалова, Гулсанам Алижонова, Ирода Миртожиева ўз вазнларида олтин медалга сазовор бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 500 га яқин спортчи иштирок этаётган мусобақанинг якуний кунида эркаклар  – 54, -74, -80, -87, +87 кг. вазн тоифаларида, аёллар эса  – 53, -62 ва -67 кг вазнларда баҳс олиб боради.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА