Ўзбекистоннинг энг кучли слалом эшкак эшувчилари аниқланди
Пойтахтимизда слаломда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди. Ўзбекистон "Rowing & Canoe" федерацияси томонидан ўтказилган кубок баҳсларининг С1 ва К1 йўналишида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 100 нафарга яқин спортчилар ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди.
Мусобақанинг C1 йўналишида Абубакир Буканов маррага биринчи бўлиб етиб келган бўлса, Анвар Клевлеев шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди. Алибек Темиргалиев эса белгиланган масофани учинчи бўлиб босиб ўтди.
К1 йўналишида стартга чиққан эшкак эшувчилар орасида Жанибек Темиргалиев, Шаҳобиддин Болтабоев ва Ҳаёт Абдуллаев кучли учликдан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА