Ўзбекистоннинг энг кучли сaблячилари аниқланди
Тошкент шаҳрида 17 ёшгача бўлган қиличбозлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди.
Мусобақанинг сўнгги кунида сабля йўналиши бўйича яккалик ва жамоавий баҳслар ўтказилди.

Мусобақанинг яккалик беллашувларида Артур Бекжанов ва Саидиброҳим Алимов олтин ҳамда кумуш медалини қўлга киритган бўлса, ярим финалга қадар етиб борган Султонбек Аметбеков ва Алишер Қобулов бронза медалга сазовор бўлди. Қизлар ўртасида эса Севара Ғаниева, Наргиза Утебаева, Диана Жаксимуратова ва Салима Рўзиева шоҳсупага кўтарилди.
Жамоавий баҳсларда Қорақалпоғистон-1, Тошкент-1, Қорақалпоғистон-2 ва Қорақалпоғистон-3 жамоалари йигитлар орасида ғолиб ҳамда совриндорлар қаторидан, Қорақалпоғистон-1 ва Қорақалпоғистон-3 қизлар жамоалари эса 1-2-ўриндан жой олди. Жиззах ҳамда Тошкент-1 жамоаси эса кучли учликни якунлади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА