Ўзбекистоннинг энг кучли ўсмир рапирачилари сараланди
Тошкентда қиличбозлик бўйича ўтказилаётган Ўзбекистон кубогида ўсмир ёш тоифасидаги ўғил ва қизлар рапира қуроли бўйича ўзаро рақобатлашди.
Мазкур мусобақада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 100 нафар қиличбозлар ғолиблик учун куч синашди. Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда Жамолиддин Маъруфжонов барча рақибларини енгиб олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, Азамат Муҳаммедов ва Амирбек Отабеков кубок баҳсларининг кумуш ҳамда бронза медалига сазовор бўлди.

Қизлар орасида ўтган беллашувларда Асал Каримова шоҳсупанинг биринчи поғонасидан жой олди. Робия Иминова эса финалга қадар муваффақиятли иштирок этиб, иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Сабина Адашалиева ҳамда Шабнам Нормаматова кучли учликни якунлаб берди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА