Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди. Бугун, 19 январь куни мусобақада аёллар - ярим финал босқичида, эркаклар эса чорак финалда ўзаро рақобатлашади. Ушбу баҳслар соат 14:00 да старт олади.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан жангларнинг адолатли, шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида хориждан ҳакамлар таклиф этилди. Бу йилги чемпионатда 9 нафар ҳакам ҳамда бир назоратчи (супервайзер) чорак финал босқичидан фаолиятини бошлади.

Аёллар ўртасидаги ярим финал жангларида вазни -48 кг. бўлган боксчи қизлар Жасмин Тоҳирова — Сабина Бобоқулова ҳамда Фарзона Фозилова — Рoбия Бахтиёрова рингга кўтсарилса, - 51 кг. вазнда Саидахон Раҳмонова — Гулсевар Ғаниева ва Феруза Казакова — Мухиса Хушвақтова ўзаро куч синашади.
Қуйида аёллар ўртасидаги қолган ярим финал баҳслари рўйхати билан танишасиз:
-54 кг: Робия Равшанова — Узукжамол Юнусова, Нигина Ўктамова — Азиза Якубова
-57 кг: Розихон Раҳмонова — Раҳима Бекниязова, Хуморабону Мамажонова — Маҳлиё Ҳабибуллaeва
-60 кг: Севара Маматова — Муштарийбону Иброҳимжонова, Ситора Турдибекова — Севинч Хуррамова
-65 кг: Дилфуза Бекова — Зиёда Ярашова, Навбахор Ҳамидова — Феруза Абдуалимова
-70 кг: Ойша Тоирова — Мафтуна Янгиева, Райҳона Қурбонбоева — Азиза Зокирова
-75 кг: Мавлуда Мавлонова — Мухлиса Тоҳирова, Азиза Усмонова — Айсанем Саруарова
-80 кг: Айнура Бекжонова — Диёроҳон Абдуманнобова, Рухшона Парпиева — Умида Умарова
+80 кг: Шоҳсанам Баҳодирова — Собирахон Шаҳобиддинова, Олтиной Сотимбоева — Машҳура Салибоева
Ж.Тошхўжаев,
ЎзА