Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди
Илк ярим йилликда (январь-июнь) Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 332,1 мингга (2,1% га) кўпайиб, 35,6 миллион нафардан ошган.
Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Жумладан, аҳолининг 18,1 миллион нафари шаҳарларда (жами аҳолининг 50,9 фоизи), 17,5 миллион нафари (49,1 %) қишлоқларда истиқомат қилади. Жами аҳолининг 17,9 миллион қисмини эркаклар, 17,7 миллион қисмини аёллар ташкил қилади.
Шунингдек, маълум қилинишича, шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлиги бир хил бўлиб, 73,8 ёшни ташкил этади.
ЎзА