Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг Биринчи хоними Нью-Йоркдаги маданий тадбирларда иштирок этди
21:12 / 2025-09-23

Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Нью-Йорк шаҳрига ташриф доирасида Туркия Республикаси Биринчи хоними Эмине Эрдоғаннинг таклифига биноан ушбу мамлакат маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишди.

Экспозицияда Анадолунинг анъаналари, ҳунармандчилик ва маданиятни замонавий дизайн билан бирлаштирган кўп асрлик мероси тақдим этилди. Кўргазмада миллий матолар, қўлда тўқилган гиламлар, "телкари" ва "казазиё" услубидаги заргарлик буюмлари, кулолчилик намуналари, ёнғоқдан ўймакор сандиқлар ва мисдан қўлда ясалган идишлар намойиш этилди.

Кўргазмага ташриф чоғида Зироат Мирзиёева ва Эмине Эрдоған халқларимиз ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳақида фикр алмашдилар.

Тадбирда, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси муносабати билан Нью-Йорк шаҳрида бўлиб турган бошқа мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларининг рафиқалари, хорижий делегацияларнинг юқори мартабали вакиллари иштирок этди.