Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг 4 та олийгоҳи дунёнинг энг нуфузли университетлари рўйхатидан жой олди
16:58 / 2026-01-22

Мамлакатимизда олий таълим тизимини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўз самарасини бериб, юртимиздаги олий таълим ташкилотлари халқаро рейтингларда муносиб ўрин эгалламоқда.

Буюк Британиянинг нуфузли “Times Higher Education” рейтинг ташкилоти 2026 йил учун “World University Rankings 2026 by Subject” – фанлар бўйича дунёнинг энг нуфузли олийгоҳлари рўйхатини эълон қилди.

Қувонарлиси шуки, мазкур рўйхатдан юртимизнинг 4 та олий таълим муассасаси ҳам жой олди.

Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг рейтингдаги кўрсаткичлари қуйидагича тус олди:

ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети: табиий фанлар, математика ва статистика – 301-400, муҳандислик фанлари бўйича – 401-500;

Ўзбекистон миллий университети: табиий фанлар, математика ва статистика фанлари бўйича – 801-1000;

Тошкент давлат техника университети: табиий фанлар, математика ва статистика – 501-600, шунингдек, муҳандислик фанлари бўйича – 801-1000;

Тошкент ахборот технологиялари университети: таълим – 601-800, муҳандислик – 801-1000, компьютер илмлари ва дастурлаш фанлари бўйича – 1001+.

Қайд этиш лозимки, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети илк маротаба фан рейтингидан жой олди.

Маълумот учун, “Times Higher Education” фанлар бўйича жаҳон университетларини 11 та асосий йўналиш, 148 та фан кесимида баҳолайди.

Бу натижалар сўнгги йилларда муҳандислик, ахборот технологиялари, аниқ ва табиий фанлар ривожига қаратилган тизимли эътиборнинг амалий самараси бўлиб, Ўзбекистон олий таълим тизими халқаро майдонда тобора мустаҳкам ўрин эгаллаётганидан далолат беради.

Шербек Исломов, ЎзА