Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонликлар йил бошида энг кўп сафар қилган давлатлар маълум бўлди
10:01 / 2026-02-20

2026 йилнинг илк ойи ўзбекистонликларнинг халқаро сафарларида фаоллик юқори бўлганини кўрсатди. Туризм, зиёрат, меҳнат миграцияси ва дам олиш мақсадида амалга оширилган сафарлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада ошган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь ойида жами 589 647 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга чиққан. Бу кўрсаткич 2025 йил январь ойига нисбатан 38,2 минг нафарга ёки 6,9 фоизга кўп.

Январь ойида ўзбекистонликлар энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлат қуйидагилардан иборат:

Қирғиз Республикаси — 232 174 нафар

Тожикистон — 98 659 нафар

Қозоғистон — 88 012 нафар

Саудия Арабистони — 62 655 нафар

Россия — 32 291 нафар

Туркия — 17 288 нафар

БАА — 16 030 нафар

Таиланд — 6 890 нафар

Хитой — 6 117 нафар

Миср — 4 585 нафар

Статистик таҳлилар зиёрат туризми ва машҳур дам олиш йўналишларига бўлган қизиқиш ҳам юқори эканини кўрсатмоқда.

Шунингдек, транспорт қатновларининг кенгайиши, визасиз тартиблар ва саёҳат хизматлари сифатининг ошиши халқаро сафарлар сони ўсишига хизмат қилмоқда.

Ҳамроз Баянов, ЎзА