Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонликлар яна ҳажга жўнайди
11:57 / 2022-06-18

Икки йиллик танаффусдан сўнг динимизнинг бешинчи аркони – Ҳаж зиёрати ҳам бошланмоқда.

Бугун ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи ҳаж амалини адо этиш учун Саудия Арабистонига йўл олади.

Зиёратчиларни кузатиш жараёни, қувонч-у шодлик онлари, дил сўзларини ижтимоий тармоқ орқали тўғридан-тўғри репортажларда томоша қилиш мумкин.

Муборак сафарга отланган фуқароларимизни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ва бошқа расмий вакиллар табаррук заминга кузатиб қўядилар.

Қайд этиш жоиз, бўлғуси ҳожиларга Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитга эга меҳмонхоналар хизмат кўрсатади, тажрибали ишчи гуруҳ, малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилади.

“Ҳаж-2022” мавсуми нумунали, батартиб, чиройли ва кўнгилдагидек ўтишини, отланган юртдошларимизнинг сафари бехатар, ибодат ва дуоси мукаммал, мустажоб бўлишини тилаб қоламиз.

ЎзА