Ўзбекистонликлар учун Ҳаж мавсуми 18 июндан бошланади
Ўзбекистонликлар учун Ҳаж мавсуми 18 июнь куни бошланиб, 31 июль куни якунланади. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон зиёратчилари 18 июнь куни "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг ҳаво лайнерлари орқали Саудия Арабистонига парвоз қилади. Сафарга жўнаш авиақатновлари шу йил 30 июнига қадар давом этади.
Зиёратчиларни мамлакатнинг 7 та ҳудуди: Тошкент, Наманган, Самарқанд, Қарши, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларидан ташиш режа қилинган. Барча рейслар тўғридан-тўғри Мадина шаҳрига амалга оширилади.
Маълумот учун, жорий йил 14-31 июль кунлари зиёратчиларимиз ушбу мамлакатдан юртимизга олиб келинади.
ЎзА