French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик зиёратчилар Умрага жўнаб кетди
10:51 / 2022-01-22

Ўзбекистонда пандемия бошланганидан бери биринчи марта 2022 йил 22 январь куни зиёратчилар Умра сафарига жўнаб кетди.

Бу ҳақда Мусулмонлар идораси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, тонгда «Умра—2022» мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетган.

Уларни кузатиб қўйиш учун таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортига ташриф буюрган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Саудия Арабистонидаги «Abu Sarhad» ҳамкор ширкати раҳбари Абусарҳад Носир Абдуллоҳ билан «Умра—2022» мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома имзоланган.

Шу билан бирга, 2020 йил февраль ойига қадар Умра зиёрати учун охирги белгиланган тўловларни амалга оширганлар қўшимча равишда 4 миллион 770 минг сўм маблағ тўлаши маълум қилинган.

ЎзА