Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик ёшлар халқаро мусобақада кумуш медални қўлга киритди
11:37 / 2024-10-03

Бугун ҳаётимизни технологик воситаларсиз тасаввур қилолмайдиган муҳитда яшаяпмиз. IT соҳасини ривожлантириш, ҳатто юқори чўққига олиб чиқиш давр талабига айланди.

Айниқса, ёшларнинг ITга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида турли танловлар, мусобақалар ўтказилмоқда.  

Яқинда Грецияда робототехника бўйича ўтказилган нуфузли халқаро танловда ўзбекистонлик бир гуруҳ ёшлар иштирок этди. “First Global Challenge” мусобақасида қатнашган ёшларимиз 180 та давлат жамоалари ичида кумуш медалга сазовор бўлди.  

Ёшларимизнинг бу ғалабаси бошқа тенгдошларининг ҳам робототехника ва замонавий технологияларга қизиқиши ортишига ёрдам беради.  

Н.Раҳмонова,

ЎзА