Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик ёшлар симфоник оркестри жаҳон фестивалида муваффақиятли иштирок этди
22:15 / 2023-08-24

ФОТОРЕПОРТАЖ

Жорий йилнинг 18-20 август кунлари Москва шаҳрида жаҳон ёшлар симфоник оркестрлари фестивали бўлиб ўтганидан хабарингиз бор.

Эътиборлиси, ушбу фестивалда В. Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг ёшлар симфоник оркестри чиқиши қизғин олқишлар билан кутиб олинди.

Фестиваль доирасида Москва шаҳридаги «Зарядье» парки саҳнасида бош дирижёри Улуғбек Маҳмудов ва стажёр-дирижёр Асадбек Аюбжонов бошчилигидаги ёш мусиқачиларимиз минглаб томошабинларга концерт дастурини тақдим этди. Унда Европа, рус ва ўзбек бастакорларининг бетакрор асарлари янгради.  

[gallery-13247]

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА