Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик ёш ёзувчининг романи Афғонистонда “Олтин қалам” мукофотига сазовор бўлди
17:32 / 2021-05-17

Ўзбек ижодкорлари орасида жаҳон минбарларида ярқ этиб бўй кўрсатаётган истеъдодлар кўпайиб бормоқда.

 Жумладан, қашқадарёлик ёш ёзувчи Жавлон Жовлиевнинг роман ва ҳикоялари нафақат юртимиз, балки қўшни мамлакат китобхонлари ўртасида ҳам шуҳрат қозонмоқда.  

Ёш носир қаламига мансуб “Қўрқма” романи бугун Афғонистоннинг “Олтин қалам” мукофотига сазовор бўлди.  

Ёзувчига берилган юксак мукофотни Афғонистон Республикаси маданият вазири Муҳаммад Тоҳир Заҳир ва “Олтин қалам” академияси раиси Нажибуллоҳ Аналийдан Кобул шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси элчихонаси қабул қилиб олди. Элчихона хабарида айтилишича, ушбу мукофот ҳар йили афғонистонлик ва хорижлик ижодкорларга берилади.

Маълумот учун: “Қўрқма” романи 4 ойдан буён “Asaxiy books” нашриётида энг кўп сотилган китоблар рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Жавлон Жовлиевнинг бунгача “Икки қалб учрашуви” номли илк ҳикоялар тўплами Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва “Ижод” фонди томонидан “Биринчи китобим” сериясида 10 минг нусхада бепул чоп этилган.

Юлдуз Ўрмонова, ЎзА