Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик ёш ракетка устаси Польшада ғалаба қозонди
09:32 / 2022-05-18

Шу кунларда Польшада стол тенниси бўйича давом этаётган WTT Youth Series турнирининг кечаги кун баҳсларида ҳамюртимиз Асель Еркебаева U-13 ёш тоифасидаги баҳсларда муваффақиятли иштирок этди.

Муросасиз баҳсларда барча рақибларини ортда қолдирган Тошкент вилояти вакиласи финал беллашувида польшалик Катарина Ражковска билан рўбарў келди. Шиддатли ўтган партиялар натижасига кўра, истеъдодли кичик ракетка устамиз мезбонлар вакиласини 3:2 ҳисобида доғда қолдирган ҳолда халқаро турнирнинг олтин медалига мушарраф бўлди.

Халқаро турнир баҳслари жорий йилнинг 22 майига қадар давом этади.

Яна бир гап. Uzttnews интернет тармоғининг хабарига кўра, жорий йилнинг 21-26 июнь кунлари Венгриянинг Дьёр шаҳрида “Бутунжаҳон ёшлар фестивали” доирасида стол тенниси бўйича ўтадиган халқаро турнирда Япония, Германия, Чехия, Руминия, Озарбайжон, Шри-Ланка, Вьетнам каби давлат вакиллари қаторида Ўзбекистоннинг ёш ракетка усталари ҳам қатнашиши кутилмоқда.

Мазкур турнир 15, 17 ва 19 ёшгача бўлганлардан ташқари 11 ҳамда 13 ёшли гуруҳлар ўртасида ҳам ўтказилади.

Т. Рўзиев, ЎзА