Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик ёш олима “Vishwa Hindi Samman” мукофотига сазовор бўлди
18:01 / 2023-02-17

15-17 февраль кунлари Фижи Республикасида бўлиб ўтган XII Жаҳон ҳинд тили халқаро анжуманида ўзбекистонлик ҳиндшунос олимлар делегацияси ҳам муваффақиятли иштирок этди.

Дунёнинг йигирма беш давлатидан келган ҳиндшуносларни жамлаган мазкур нуфузли тадбирда Япония, Польша, Россия, Таиланд олимлари қаторида Марказий Осиёдан ягона иштирокчи – Тошкент давлат шарқшунослик университети Таржимашунослик ва халқаро журналистика кафедраси мудири Нилуфар Хўжаева Ўзбекистонда ҳинд тили ривожига қўшаётган улкан ҳиссаси учун “Vishwa Hindi Samman” (“Ҳинд дунёси фахри”) мукофоти билан тақдирланди.

- Мамлакатимиз хотин-қизларининг таълим олиши, билимини ошириши, илмий фаолият олиб бориши учун яратилаётган кенг имконият натижаси ўлароқ, ўзбек аёлларининг илм-фан соҳасидаги изланиши, меҳнати дунё ҳамжамияти томонидан ҳам эътироф этилмоқда, - дейди Н.Ходжаева. - Ушбу нуфузли анжуманда кўплаб мамлакатлар ҳиндшунос олимлари билан фикр алмашиш, ҳамкорлик қилишга келишиб оляпмиз. Бугунги мукофот бизни келгусида хорижлик ҳамкасбларимиз билан илмий, маданий алоқани янада мустаҳкамлаш йўлида тинмай изланишга ундайди. Қолаверса, бу эътироф зиммамизга катта масъулият ҳам юклайди.

Маҳфуза Ортиқова, ЎзА