Ўзбекистонлик велоспортчилар Франция клубида
Велоспорт бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси вакиллари Самандар Султонов ва Давир Абдураҳмонов фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар тарқатди.
Иқтидорли велоспортчиларимиз айни пайтда Францияда сўнгги текширувдан ўтишмоқда. Шундан кейин спортчилар Тулуза шаҳрида жойлашган “Team Culture Velo u19” клубида машғулотларга киришади.
Хабарда айтилишича, ёш спортчиларимиз ушбу клубда Тожикистонда велошоссе бўйича ўтказиладиган Осиё чемпионатигача машғулот олиб боришади.

ЎзА