Ўзбекистонлик таржимонга Тожикистон Давлат мукофоти берилди
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва таржимон Одил Икромга Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон томонидан Абу Абдуллоҳ Рудакий номидаги Давлат мукофоти топширилди.
Ушбу мукофот Одил Икромга Жалоддин Румийнинг олти китобдан иборат «Маънавий маснавий» асари, «Замонавий тожик шеърияти» антологиясида 60дан ортиқ тожик шоирлари шеърлари ҳамда Муҳаммад Иқбол, Фуруғ Фаррухзод, Заҳирий Самарқандий каби бир қатор форс-тожик адабиёти намояндаларининг асарлари таржимаси учун берилди.
Ойдин ЙЎЛДОШЕВА, ЎзА