Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик таниқли шоирларнинг шеърлари рус ва инглиз тилларида
18:32 / 2022-05-20

Интернетда, жумладан, Фейсбук тармоғида ўнлаб таниқли ўзбекистонлик шоирларнинг рус ва инглиз тилларига таржима қилинган сара асарлари пайдо бўлди. Улар орасида Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим, Хуршид Даврон, Муҳаммад Юсуф, Сирожиддин Саййид, таниқли шоирлар Турсунбой Адашбоев, Собит Мадалиев, Шавкат Раҳмон, Фарида Афрўз, Зулфия Мўминова, Дилбар Ҳайдарова, Нодир Жонузоқ, Ғафуржон Тожибоев, Минҳожиддин Мирзо, Одил Икром, Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи, Муҳаммад Исмоил, Олимжон Ўсаров, Абдулла Вахш каби шоирларнинг ижод намуналари бор.

Шуниси диққатга сазоворки, мазкур таржималар тез орада чет эллик шеърият шайдоларининг диққат-эътиборини ўзига жалб этди. Жумладан, Усмон Азим, Хуршид Даврон, Турсунбой Адашбоев, Собит Мадалиев, Муҳаммад Юсуф, Сирожиддин Саййид, Равшан Файз, Нодир Жонузоқ, Минҳожиддин Мирзодан қилинган таржималар юқори баҳоланиб, улар жаҳон миқёсидаги буюк шоирлар, дея эътироф этилди.

Шеърларни ўзбек тилидан рус ва инглиз тилларига қирғизистонлик шоир ва таржимон Раҳим Карим ўгирган бўлиб, мазкур таржималар тез кунларда АҚШ ва Канадада нашрга тайёрланаётган "Ўзбек карвони/Узбекский караван/Uzbek caravan" деб номланган ўзбек шеърияти антологиясида эълон қилинади.

Н.УСМОНОВА, ЎзА