Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик талабалар Россиянинг “Ёзги университет” халқаро лойиҳасида иштирок этди
12:29 / 2022-08-02

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг талабалари А.Н.Косигин номидаги Россия давлат университети ҳамда Псков давлат университетлари таклифига кўра Россия Федерациясидаги “Ёзги университет” халқаро лойиҳасида иштирок этди.

Мазкур лойиҳа олийгоҳлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёшларнинг касбий савиясини ошириш учун ташкил этилди.

Аввалига ушбу лойиҳада институтнинг 70 га яқин талабалари қатнашиш истагини билдирган. Шулардан 28 нафари ташкилотчилар томонидан саралаб олинди.

– Ушбу сафардан ажойиб ва такрорланмас тассуротлар билан қайтдим, – деди Тикув буюмлари технологияси ва конструксияси таълим йўналиши 4-курс талабаси Меҳриноз Мурадова. – У ердаги интерактив дарслар текстиль соҳасида бўлмаган инсонни ҳам ўзига қизиқтириб қўйиши аниқ. Бизларга бундай имконият берилганидан миннатдорман. Келажакда чет эл олийгоҳларида магистратура босқичини давом эттиришни олдимга мақсад қилиб қўйдим.

Гулноза Бобоева, ЎзА