French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик таҳлилчи экспертлар Исломободда
08:19 / 2025-02-15

Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори Жавлон Ваҳобов бошчилигидаги делегация Покистоннинг бир қатор илмий-тадқиқот муассасалари, таҳлил марказлари билан ҳамкорлик ўрнатиш, минтақалараро алоқалар кўламини кенгайтиришга кўмаклашиш мақсадида Исломобод шаҳрига ташриф буюрди.

Сафар давомида Ж.Ваҳобов Покистоннинг Умумий келажак ҳамжамияти тадқиқотлар маркази, Дунёвий ва дипломатик тадқиқотлар институти, Минтақавий тадқиқотлар институти, Исломобод стратегик тадқиқотлар институти каби етакчи муассасалар билан битимлар имзолади.

Мазкур ҳужжатларда академик ҳамкорликни чуқурлаштириш, сиёсат ва хавфсизлик, савдо ва инвестиция, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳаларида қўшма тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақавий боғлиқликни мустаҳкамлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилган.

Исломободдаги учрашувларда томонлар минтақавий барқарорликни таъминлаш, ўзаро савдо ва инвестицияни ривожлантириш, иқлим ўзгариши, хавфсизлик каби умумий муаммоларни ҳал қилиш учун интеллектуал ва институционал алоқаларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

Ғ.Хонназаров, ЎзА