Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик судьялар Халқаро аёл судьялар ассоциацияси аъзолигига қабул қилинди
12:37 / 2023-05-15

Ўзбекистонлик уч нафар аёл судья – Нодира Бобохонова, Малика Қаландарова, Нодира Ҳакимова Халқаро аёл судьялар ассоциацияси аъзолигига қабул қилинди.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизматидан хабар қилишларича, улар Африка қитъасида жойлашган Марокаш қироллигининг Марокаш шаҳрида Халқаро аёл судьялар ассоциациясининг “Аёл судьялар фаолияти: ютуқлар ва истиқбол” мавзуида ўтказилаётган XVI конференцияда иштирок этмоқда.  

Маълумки, Халқаро аёл судьялар ассоциацияси 1991 йилда ташкил этилган бўлиб, инсон ҳуқуқлари, биринчи навбатда, хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ушбу ташкилотнинг устувор вазифаси ҳисобланади.

Бугунги кунда ассоциациянинг олти минг нафардан ортиқ аъзоси бўлиб, барчаси турли давлатларнинг аёл судьяларидан иборат.  

Халқаро аёл судьялар ассоциацияси одам савдоси, хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш, бу борада қонунийликни таъминлашда аёл судьялар ўрни каби қатор лойиҳаларни фаол амалга ошириб келмоқда.  

Марокашда ўтаётган конференцияда инновация, аёлларда лидерлик, қатъият кўникмаларини шакллантиришнинг ўзига хос жиҳатлари мавзуларида ўзаро фикр ва тажриба алмашмоқда.

Маълумот учун: Нодира Бобохонова, Малика Қаландарова Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши судьялари, Нодира Ҳакимова эса Олий суд судьяси ҳисобланади.  

 

Н.Абдураимова, ЎзА