French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонлик спортчи Италия чемпионатида қатнашмоқда
09:05 / 2022-05-14

Маълумки, ўзбекистонлик автоспортчилар 2020 йилдан формула тизимидаги, яъни кичик турдаги авто пойгалар бўйича ўтадиган халқаро мусобақаларда қатнашиш имкониятини қўлга киритди.

Шу сабабли ўтган йиллар мобайнида автоспортнинг айни йўналишидаги нуфузли мусобақаларда вакилларимиз қатнашиб келмоқда.

Италияда ўтадиган ФИА Формула-4 чемпионатида ҳамюртимиз Исмоил Аҳмадхожаевнинг иштирок этаётганлиги шу йўлдаги самарали ишлардан бири саналади.

Шу кунларда ўзбекистонлик пойгачи Исмоил Аҳмадхожаев Халқаро автомобиль федерацияси тизимида ўтадиган ФИА Формула-4 Италия чемпионати баҳсларида қатнашмоқда.  Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар тарқатди.

Эътиборлиси, мазкур мусобақада қатнашаётган 19 давлатнинг 33 нафар автоспортчиси орасида ҳамюртимиз 13-ўринни эгаллаб турибди. Май ойидан октябрь ойигача давом этадиган чемпионатнинг 5 та босқичи Италиянинг Мисано, Спа, Валлелунга, Спиелберг, Монса, Мугелло трассаларида ўтади. Қолганлари Бельгия ва Австрия давлатларида ташкил этилади.

Т. Рўзиев, ЎзА